Жиззах вилояти Зомин ва Янгиобод туманларида (3-лот) маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Жиззах вилояти Зомин ва Янгиобод туманларида (3-лот) маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан бир босқичли тендер бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар, дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари ҳамда техникавий ва тижорий (молиявий) таклифларни (эълон остида кўрсатилган) ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз),
2021 йилнинг 21 июнь куни соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этилиши шарт.

Тендер ўтказиш учун асос: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон қарори.

Қуйидаги манзил бўйича кўрсатилган алоқа воситалари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси :

100032, Тошкент ш., Мирзо Улуг`бек т., Сайрам кўчаси, 15-уй,
телефонлар: (71) 207-07-70 (1072#), 99 409-70-02.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги : 100017, Тошкент ш., Шароф Рашидов кўчаси, 16 , E-mail : pppinfo@ppp.mf.uz

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize