ТЕНДЕРОЛДИ САРАЛОВИДАН ЎТГАН ИНВЕСТОРЛАРГА ТАКЛИФ СЎРОВНОМАЛАРИ ЮБОРИЛДИ

Малакавий танловдан ўтган 12 та инвесторга Қорақалпоғистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш ва ишлатиш учун тендер танлови бўйича ўз таклифларини тақдим этиш учун Таклиф сўровномалари юборилди.

Ўзбекистон ҳукумати электр энергиясига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш ва миллий даражада белгиланган барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун 2030 йилга қадар 3 ГВт гача шамол энергияси қувватини ривожлантириш стратегиясини амалга оширмоқда. Ушбу ташаббус доирасида мамлакат ҳукумати Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўмаги билан давлат-хусусий шериклик доирасида қуввати 1 ГВт гача бўлган шамол энергетикаси лойиҳаларини ривожлантириш дастурини бошлади.

Ушбу Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган шамол электр станцияси учун мустақил электр ишлаб чиқарувчини танлаш бўйича тендер амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, шамол энергетикасининг умумий қуввати 300 МВт бўлган катта ҳажмдаги лойиҳани ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, шундан қолган 200 МВт қувватни ишлаб чиқариш учун ҳам тендер шартлари ташкил этилади.

Тендер жараёни Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан ЕТТБ кўмагида амалга оширилмоқда.

Энергетика вазирлигининг расмий веб-сайтида Лойиҳа тўғрисида эълон қилинганидан сўнг, Тендер коммиссиясига 70 та ариза келиб тушди ва уларнинг рўйхати 2020 йил 20 май куни эълон қилинди.

2021 йил 10 мартида лойиҳа учун малакали шартлардан ўтган иштирокчиларнинг 12 та инвестор рўйхати эълон қилинди, лойиҳани амалга ошириш гуруҳи бугун 22 майда ушбу 12 та компанияга таклифлар сўрови юборилди:

1) Abu Dhabi Future Energy Company – Masdar

2) China Hua Neng Group Hong Kong Limited

3) China Power International Holding Limited

4) China Three Gorges South Asia Investment Limited

5) AC Renewables International Pte Limited and UPC Renewables Limited Консорциуми

6) Консорциум Yildizlar Construction and Trade Inc., Mingyang Smart Energy Group, Energo Pro AS, and Ipak Yo’li Financial Advisory LLC

7) Enel Green Power SpA

8) International Company for Water and Power Projects (ACWA Power)

9) Korea Electric Power Corporation (KEPCO)

10) Total Eren S.A.

11) Toyota Tsusho Corporation

12) Voltalia

 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize