Тошкент шаҳар 5-сон клиник шифохонасининг бўш турган биносида давлат-хусусий шериклик асосида реабилитация марказини ташкил этиш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “SYNTECO HEALTH CLINIC” МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Тошкент шаҳар 5-сон клиник шифохонасининг бўш турган биносида давлат-хусусий шериклик асосида реабилитация марказини ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда – Лойиҳа)ни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим этишларини сўрайди. Хусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2021 йилнинг 15 июлига қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги
Электрон почта манзили: info@ssv.uz
Телефон рақами: (+71) 239-46-43

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Э-маил: pppinfo@ppp.mf.uz,

Тел: 71-203-03-07


Қуйидаги жадвал тўлдирилиши ва Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи билан бирга тақдим этилиши керак:

Компаниянгиз тиббий хизматлар кўрсатадиган ҳудудларни санаб ўтинг 1-ҳудуд номи 2-ҳудуд номи …
Тиббий хизматлар кўрсатилиши бошланган сана. Давлат ва/ёки хусусий мижозларга хизмат кўрсатиладими?
Бир йилда мижозларга кўрсатилган тиббий хизматларнинг ўртача сонини киритинг (сўнгги икки йил учун маълумотларни)
Барча бўлимлардаги тўлиқ иш кунида ишлаётган врачлар сони
2019 ва 2020 йиллар учун тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган умумий даромад
Компания активларининг соф қиймати*

* Активларнинг соф қиймати қуйидагича ҳисобланади – сотиб олиниши учун ариза берилган ва сотиб олинган акциядорлик капитали қўшув заҳиралар, айирув қайта баҳолаш учун заҳиралар қўшув бошқа кўзда тутилмаган ва ҳисобдан чиқарилмаган харажатлар қўшув иштирокчилар/акциядорлар ўртасида тақсимланмайдиган заҳиралар.

 

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize