Қорақалпоғистонда 100 МВт шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси иштирокчилари учун мулоқот ташкил этилди

2021 йил 11 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида 100 МВт шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг иккинчи босқичига ўтган компаниялар учун тендер таклифини бериш олди онлайн-анжумани бўлиб ўтди.

Zoom платформасида ташкил этилган мулоқотда Молия вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва лойиҳага қизиқиш билдирган компаниялар вакиллари иштирок этди.

Анжуманда тендер қатнашувчиларининг, яъни хорижий инвесторларнинг ДХШ лойиҳаси юзасидан саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳукумати электр энергиясига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш ва миллий даражада белгиланган барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун 2030 йилга қадар 3 ГВт гача шамол энергияси қувватини ривожлантириш стратегиясини амалга оширмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида мамлакат ҳукумати Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўмаги билан давлат-хусусий шериклик асосида қуввати 1000 МВт гача бўлган шамол энергетикаси лойиҳаларини ривожлантириш дастурини бошлади.

Ушбу Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси учун мустақил электр ишлаб чиқарувчини танлаш бўйича тендер амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, шамол энергетикасининг умумий қуввати 1000 МВт бўлган катта ҳажмдаги лойиҳани ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, шундан қолган 900 МВт қувватни ишлаб чиқариш учун ҳам тендер шартлари ташкил этилади.

Тендер жараёни Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан ЕТТБ кўмагида амалга оширилмоқда.

2020 йилнинг апрель ойида Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича танлов эълон қилинган эди.  Энергетика вазирлигининг расмий веб-сайтида Лойиҳа тўғрисида эълон қилинганидан сўнг, Тендер комиссиясига 70 та ариза келиб тушди ва уларнинг рўйхати 2020 йил 20 май куни эълон қилинди. 2020 йил 11 сентябрь куни талабларга мувофиқлик сўровлари (RfQ) 70 та компания ва консорциумларга юборилди ва 10 ноябрь куни 12 та компаниядан сўровномаларга жавоблар тақдим этилди. Шундан сўнг, 2021 йилнинг 22 май куни тендернинг 2-босқич ҳужжатлари – таклиф сўровномаси (RfP) тайёрланди ва компанияларга юборилди.

Ушбу компаниялар рўйхати:

1) Abu Dhabi Future Energy Company – Masdar

2) China Hua Neng Group Hong Kong Limited

3) China Power International Holding Limited

4) China Three Gorges South Asia Investment Limited

5) AC Renewables International Pte Limited and UPC Renewables Limited Консорциуми

6) Консорциум Yildizlar Construction and Trade Inc., Mingyang Smart Energy Group, Energo Pro AS, and Ipak Yo’li Financial Advisory LLC

7) Enel Green Power SpA

8) International Company for Water and Power Projects (ACWA Power)

9) Korea Electric Power Corporation (KEPCO)

10) Total Eren S.A.

11) Toyota Tsusho Corporation

12) Voltalia

Тендернинг 2-босқичи жорий йилнинг август ойида ўтказилиши ва тендер ғолибини эълон қилиш муддати 2021 йил сентябрь ойида режалаштирилмоқда.

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize