Агентлик ходимлари Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталигида иштирок этишди

Агентлик ходимлари Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталигида иштирок этишди
10-20 июнь кунлари пойтахтимизда Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида Олий Мажлис палаталари қўмиталари томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги барча миллий мақсадлар бўйича туркум давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Хусусан, 2021 йил 11 июнь куни, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда агентлик вакиллари ҳам иштирок этиб, айни кунда соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан маълумотлар беришди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон ҳукумати электр энергиясига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш ва миллий даражада белгиланган барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантириш ҳисобига 2030 йилга бориб уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига етказиш бўйича ишлар олиб бормоқда. Шундан 5 ГВт фотоэлектрик қуёш станциялари ва 3 ГВт шамол электр станцияларидир. Айни кунда Энергетика соҳасида ДХШ механизмлари асосида жами 19 тақиймати 7,4 млрд АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳалар амалга оширилиб, шундан бугунги кун ҳолатида 12 та лойиҳалар бўйича битимлар имзоланган.

Давра сухбатида қуёш ва шамол энергетикасини ривожлантириш бўйича жорий ва келгуси хатти-ҳаракатлар, қуёш ва шамол энергиясига оид лойиҳалар доирасида қурилаётган энергетика объектлари, мамлакат энергетика секторини молиялаш ва унга инвестициялар киритиш, хусусий энергия ишлаб чиқарувчилар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш ва давлат-хусусий шериклик асосида ҳамкорлик қилиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize