Франция ривожланиш агентлиги (French Development Agency) билан музокаралар ўтказилди

15.06.2021й.  Молия вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Франция ривожланиш агентлиги вакиллари ўртасида “Давлат-хусусий шерикликдаги фискал хатарлар” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда Франция томонидан Michel Sapin (Франциянинг собиқ Иқтисодиёт ва молия вазири), Vincent Caupin (Франция ривожланиш агентлиги Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари), Christophe Fontaine (Франция-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши (MEDEF International) президенти, “ROXALEX” компанияси президенти), Laurent Thorrance (“Axelcium” компанияси раҳбари),  Jean- Pierre Ermenault  (“SUEZ” компанияси махсус консультанти), Denis Bandet (“Fideis legal consultants” компанияси раҳбари), François Salviat (Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси минтақавий иқтисодий маслаҳатчиси), Sardor Nazarov (Франция ривожланиш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳалар менежери) иштирок этди.

Учрашувда Франция ДХШ моделлари ва лойиҳалари ҳамда ДХШдаги фискал хатарларга оид мавзуларда тақдимот ўтказилди.

Франциянинг собиқ Молия вазири Michel Sapin “Zoom” платформаси орқали иштирок этиб, Францияда ДХШ соҳасига берилаётган эътибор, ДХШ лойиҳалари, уларнинг амалга оширишдаги мавжуд хатарлар ва уларни олдини олишга қаратилган нутқи билан иштирок этди.

Мулоқотда тақдимотлардан сўнг мавжуд саволлар юзасидан музокаралар ўтказилди. Томонлар ДХШ механизмларини жорий этишни жадаллаштиришга қаратилган ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize