Тошкент шаҳрининг марказий 10 та кўчаларида пуллик йўл бўйи автотураргоҳларини давлат-ҳусусий шериклик асосида ташкил этиш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси “KASY PARK” МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Тошкент шаҳрининг марказий 10 та кўчаларида пуллик йўл бўйи автотураргоҳларини давлат-ҳусусий шериклик асосида ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси барча манфаатдор томонларни Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи тақдим этишларини сўрайди. Ҳусусий шерик мамлакатдаги ўсиб бораётган бозордан
ва амалга оширилган хизматлардан манфаат кўради ҳамда мамлакатда амалга ошириладиган давлат-ҳусусий шериклик лойиҳаларидан бирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа  юзасидан ҳусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-ҳусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йид 26 апрелдаги
259-сон “Давлат-ҳусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.

Компаниялар Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини тақдим этишлари сўралади. Лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида қисқача тавсифи билан иловадаги жадвални тўлдирилган ҳолда 2021 йилнинг 3 августига қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Э-маил: pppinfo@ppp.mf.uz,

Тел: 71-203-03-07

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси
Электрон почта манзилли:
Телефон рақами: (+71) 202-05-00 (327)

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize