Сўх ва Фурқат туманида аҳолини маиший чиқиндиларни ташиш хизматининг аҳволи яхшиланадими?

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, дунё бўйича маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиши экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсир этмоқда. Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, бу борада ўтказилган таҳлил натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш соҳасида давлат ўз функцияларини амалга оширишда етарлича имкониятга эга эмаслиги кўринмоқда. Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарори қабул қилиниб, унда 2020-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди.

Хужжатда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2020 йилда ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича жами 16 та лойиҳа концепциялари тасдиқланиб эълонга қўйилди.

Мазкур эълонлар юзасидан 8 та лойиҳа бўйича лойиҳа ташаббускорларидан ташқари 11 та тадбиркорлик субъектларидан тендерда иштирок этиш юзасидан таклифлар келиб тушди.

Шунингдек, эълонга қўйилган 16 та лойиҳадан 8 та ДХШ  концепция лойиҳалари юзасидан талабгорлардан таклифлар келиб тушмаган. Шунга кўра мазкур лойиҳа ташаббускорлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўғридан-тўғри ДХШ битими имзолаш юзасидан музокаралар ўтказилиб битим лойиҳалари тайёрланди.

Жумладан, Фарғона вилоятининг Сўх туманида ДХШ лойиҳа бўйича битим тузиш ҳуқуқини мазкур лойиҳа ташаббускори “FARG`ONA POKIZA TOZALOV SERVIS” МЧЖ, Фурқат туманида  ДХШ лойиҳа бўйича битим тузиш ҳуқуқини мазкур лойиҳа ташаббускори “Фурқат Маржони 2020” МЧЖ қўлга киритган. Шунга кўра, томонлар давлат шериги-Фарғона вилояти ҳокимлиги, давлат шериги-Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда хусусий шерик-“FARG`ONA POKIZA TOZALOV SERVIS” МЧЖ  ва “Фурқат Маржони 2020” МЧЖ ўртасида ДХШ битимини имзоланди.

Ушбу битимлар доирасида:

Сўх тумани бўйича давлат шериги томонидан жами 9 та махсус автотранспорт воситалари 7 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан (кейинчалик хусусий мулк сифатида ўтказилади), 1 та чиқиндиларни жойлаштириш полигонлари маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашга инвестиция киритиш шарти билан 10 йил муддатга беғараз фойдаланишга ва 41 та чиқинди контейнерлари 10 йил муддатга беғараз фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ўз навбатида хусусий шерик -“FARG`ONA POKIZA TOZALOV SERVIS” МЧЖ томонидан мазкур ДХШ битимлари доирасида жами киритиладиган жами 5,9 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан 7 та чиқинди ташувчи техникалар,
1 та чиқиндиларни саралаш ҳамда 1 та чиқиндилани қайта ишлаш ускунаси, 5 та маиший чиқиндиларни тўплаш шахобчалари қуриш ва 20 та чиқинди контейнерлари сотиб олиш кўзда тутилган.

Мазкур битимларни амалга ошириш натижасида энг асосийси аҳолини маиший чиқиндиларни ташиш хизмати билан 100% қамраб олишга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 38%га етказишга эришилади. Шу билан бирга мазкур лойиҳа бўйича жами 93 та янги иш ўринлари яратилади.

Фурқат тумани бўйича давлат шериги томонидан жами 9 та махсус автотранспорт воситалари 7 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан (кейинчалик хусусий мулк сифатида ўтказилади), 1 та чиқиндиларни жойлаштириш полигонлари маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашга инвестиция киритиш шарти билан 10 йил муддатга беғараз фойдаланишга, 6 та маиший чиқиндиларни қабул қилиш шахобчалари ва 12 та чиқинди контейнерлари 10 йил муддатга беғараз фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ўз навбатида хусусий шерик “Фурқат Маржони 2020” МЧЖ томонидан мазкур ДХШ битимлари доирасида жами киритиладиган жами 8,1 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан 11 та чиқинди ташувчи техникалар, 1 та чиқиндиларни саралаш ҳамда 1 та қайта ишлаш ускунаси, 5 та маиший чиқиндиларни тўплаш шахобчалари қуриш ва 30 та чиқинди контейнерлари сотиб олиш кўзда тутилган.

Мазкур битимларни амалга ошириш натижасида энг асосийси аҳолини маиший чиқиндиларни ташиш хизмати билан 100% қамраб олишга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 38%га етказишга эришилади. Шу билан бирга мазкур лойиҳа бўйича жами 120 та янги иш ўринлари яратилади.

 

Акмал Ражабов – Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мутахассиси

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize