Андижон вилояти Балиқчи тумани Маданият бўлимига қарашли “Болалар маданият ва истироҳат” боғида давлат-хусусий шериклик асосида тематик маданият ва истироҳат боғи, аҳоли учун маданий дам олиш маскани ташкил этиш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

2020 йил 25 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳусусий ташаббускор «Park Lend» МЧЖ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳа Андижон вилояти Балиқчи тумани маданият ва истироҳат боғида аҳоли учун маданий дам олиш маскан ташкил этиш, боғда турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. Шунингдек, 18 хил турдаги атракционлар, умумовқатланиш шаҳобчалари (музқаймоқ, кафе, салқин ичимликлар савдоси ва фито барлар), тематик хизматлар (мультфильм, эртак ва бошқа қаҳрамонлар), кулгу ҳонаси, ролик майдони, балиқ ови маскани, ижара ҳизмати (концерт, миллий ўйинлар, цирк томошалари, Зоопарк, велопракат, 10-Д кинозал фаолияти йўлга қўйилади. Боғ ҳудудига кириш ташриф буюрувчилар учун бепул бўлиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3892-сон қарорига асосида Маданият вазирлиги тизимидаги маданият ва санъат объектлари келгусида маданият ва санъат соҳасида фаолият кўрсатиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июлдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 570-сонли қарори қабул қилинган.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Э-маил: pppinfo@ppp.mf.uz,

Тел: 71-203-03-07

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сон Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат – хусусий шериклки лойиҳаси концепцияси потенциал давлат шериги (Маданият вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат – хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида вазирликнинг ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат – хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида қирқ беш календар кун муддатда эълонга жойлаштирди.

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize