Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги “Рапқон” маданият марказини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, аҳоли учун маданий дам олиш маскани, замонавий маданият маркази фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳусусий ташаббускор “Рапқон LTD” масъулияти  чекланган жамияти томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳа Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги “Рапқон” маданият марказини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, замонавий маданият маркази фаолиятини ташкил этиш ҳамда аҳоли учун маданий дам олиш маскан ташкил этиш, марказда турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Шунингдек, турли мусиқий тўгараклар, жамоалар, студиялар ҳамда ўқув курсларини фаолияти йўлга қўйилади. Марказда байрам тадбирлари, кўрик-танловлар, фестиваллар ўтказиб бориш режалаштрилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3892-сон қарорига асосида Маданият вазирлиги тизимидаги маданият ва санъат объектлари келгусида маданият ва санъат соҳасида фаолият кўрсатиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 январдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 30-сонли қарори қабул қилинган. Бунда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш ҳамда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган объектларда маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган, шунингдек, хизмат кўрсатиш, кичик ишлаб чиқариш ва савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат берилиши инобатга олинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сон Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклки лойиҳаси концепцияси потенциал давлат шериги (Маданият вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида вазирликнинг ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида қирқ беш календар кун муддатга эълон жойлаштирди.

 

Қизиқиш билдириш учун сўров шакли.

Лойҳа концепцияси.

 

Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифларни 2021 йил 8 августь кунига қадар Тошкент вақти билан 18.00 гача топширилиши керак.

Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Тошкент шаҳар Т.Шефченко кўчаси 1 уй (Маданият вазирлиги).  minculture@info.uz   

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Э-маил: pppinfo@ppp.mf.uz,

Тел: 71-203-03-07

“ДХШ тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари олинган тақдирда, Маданият вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташабусскори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize