Тошкент-Самарқанд автомобил йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асосларнинг тақдимоти ўтказилди

Молия вазирлигида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) ҳамда ILFConsulting Engineers компанияси кўмагида Тошкент-Самарқанд автомобил йўлини қуриш ДХШ тамойили бўйича дастлабки техник-иқтисодий асосларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Молия вазири ўринбосари О. Исаков, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори З.Бозоров, ДХШ агентлиги директори ўринбосари Н.Нуритдинов, ҳамда Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг ваколатли ходимлари, шунингдек ЕТТБ ва ILFConsulting Engineers компанияси вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда дастлаб, ЕТТБ ва ILFConsulting Engineers компанияси томонидан Тошкент-Самарқанд янги автомобил йўлини қуриш бўйича олиб борилган ўрганишлар ва улар орқали ишлаб чиқилган дастлабки техник-иқтисодий асосларнинг тақдимоти ўтказилди. 

Унда қайд этилишича,  Тошкент – Самарқанд янги автомобил йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий ҳисобларга кўра, йўлнинг узунлиги 300-305 кмни ташкил этади. Магистрал йўлда 140-150 км/соатгача тезликда ҳаракатланиш имконияти яратилади. Шунда икки шаҳар орасидаги саёҳат вақти таҳминан 2 соат 40 дақиқани ташкил этади. 

Тақдимотдан сўнг, иштирокчилар йўлни қуриш ишлари, унинг давомийлиги, қиймати, иқтисодий ҳаражатлари, узунлиги, саёҳат давомийлиги, эксплуатацияси, лойиҳанинг Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқлиги каби қатор масалаларни муҳокама этдилар.  

Тадбирда Ўзбекистон томонидан лойиҳани амалга оширишнинг кейинги жараёнлари, хусусан, тўлиқ техник асосларни ишлаб чиқиш тавсия этилди. Мазкур босқичда лойиҳанинг аниқ қиймати, мақсадга мувофиқлик  жиҳатлари ўрганиб чиқилади. Ушбу асослар орқали тендер эълон қилиниши режалаштирилган.  

You may also like...

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Font Resize